Сирдарёда Captiva юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор (видео)

Crime

image

Бугун, 9 август Сирдарё вилоятининг Ховос туманида Captiva русумли автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида енгил автомобилда бўлган уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Ховос тумани “Пахтакор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг Тошкент–Янгиер йўналишида содир бўлган.

Маълум бўлишича, Мирзаобод туманидаги хусусий компанияга тегишли SHACMAN русумли юк машинасини Хитой фуқароси бошқариб бораётган бўлган. У йўлнинг иккинчи қатнов қисмидан ортга қайрилмоқчи бўлган. Бироқ биринчи йўналишда ҳаракатланиб келаётган Captiva’ни ўтказиб юбормасдан бурилган.

Оқибатда юк машинаси Captiva билан тўқнашган. Шундан сўнг енгил автомобиль дарҳол ёниб кетган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар чақирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида Captiva’да бўлган уч киши – ҳайдовчи ва икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда тириклайин ёниб кетган инсон ҳам кўринган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида MAN русумли юк машинасида ёнғин чиқиб, унинг бетон тўсиққа урилиб ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends