Москвага учган самолёт мина сабаб ортга қайтди

World

−

image

Россиянинг Хабаровск ўлкасида “Аэрофлот” компаниясининг мамлакат пойтахти Москвага учган самолёти мина ҳақидаги аноним хабар сабаб ортга қайтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Хабаровск-Москва рейси самолёти лайнер миналаштирилгани ҳақидаги аноним хабардан сўнг ортга қайтяпти”, дейилади хабарда.

Самолёт Хабаровск аэропортига хавфсиз қўниб олган. Эндиликда самолётда текширув ишлари ўтказилади.

Маълумот учун, Хабаровск-Москва йўналишидаги 1713-сонли рейс Airbus A330-343 самолёти билан амалга оширилаётган бўлган.


Rate Count

231

Rating

3

Rate this article

Share with your friends