Москвага учган самолёт мина сабаб ортга қайтди
Олам
−
27 Январь 2020
8577Россиянинг Хабаровск ўлкасида “Аэрофлот” компаниясининг мамлакат пойтахти Москвага учган самолёти мина ҳақидаги аноним хабар сабаб ортга қайтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Хабаровск-Москва рейси самолёти лайнер миналаштирилгани ҳақидаги аноним хабардан сўнг ортга қайтяпти”, дейилади хабарда.
Самолёт Хабаровск аэропортига хавфсиз қўниб олган. Эндиликда самолётда текширув ишлари ўтказилади.
Маълумот учун, Хабаровск-Москва йўналишидаги 1713-сонли рейс Airbus A330-343 самолёти билан амалга оширилаётган бўлган.
LiveБарчаси