Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи якунланди
Local
−
19:11 519 1 minute
Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан Сеул шаҳрида ўтказилган тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик ва Бош вазир Хан Сон Сук, Кореянинг етакчи компаниялари ҳамда молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилган.
Ўзбекистон – Корея бизнес-форуми доирасида қўшма лойиҳалар ишга туширилган ва қурилиши бошланган, салмоқли келишувлар пакети имзоланган.

Давлат раҳбари биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этиб, ҳамкорликнинг бешта стратегик йўналиши бўйича ташаббусларни илгари сурган. Ўзбекистон Президенти ушбу форматдаги биринчи бизнес саммитда ҳам сўзга чиққан.
Ташриф доирасида Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилган.

Тадбирлар якунлангач, аэропортда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйган.
Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетган.
Live
All