Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Будапештга етиб борди
Local
−
19 August 2023 12549 1 minute
Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида амалий ташриф билан Бўдапештга етиб борди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Венгрия Бош вазири Администрацияси раҳбари – вазир Гергей Гуйяш ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун, 19 август куни олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ташриф доирасида Шавкат Мирзиёевнинг фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этиши ҳамда Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги югуриш мусобақалари финалига бориши ҳам режалаштирилган.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September