Шавкат Мирзиёев Кореядаги ўзбекистонликлар билан мулоқот қилди 

Local

image

Бугун, 13 сентябрь куни давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига борган Президент Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонликлар кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари ўзбекистонликлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиққан.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда кечаётган янгиланишлар, ватандошларнинг орзу-интилишлари ҳамда ташриф доирасида бўлажак тадбирларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилган.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев уларга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, Кореяда эгалланаётган замонавий билим, кўникма ва тажриба келгусида Ўзбекистон равнақи ва халқининг фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига етиб борганди. Мазкур расмий ташриф доирасида давлат раҳбари Ўзбекистон – Корея бизнес форумининг очилишида нутқ сўзлайди. Шунингдек, 16 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends