Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Local

−

image

Бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Самарқандга ташрифи давомида Ҳазрати Ҳизр мажмуасига бориб, мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, қабрига гул қўйган.

Қуръон оятлари тиловат қилиниб, дуо ўқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишдан бошлaгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends