Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Туркияни мағлуб этди

Sport

image

Бугун, 19 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 4-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг асосий жамоалари рақибларидан устун келди.

Дастлаб, Нодирбек Абдусатторов Ягиз Каан Эрдоғмуш билан дуранг ўйнаган бўлса, Жавоҳир Синдоров Эдиз Гурел билан, Шамсиддин Воҳидов эса Эмре Жан билан муроса йўлини танлади. Якунда Нодирбек Якуббаев Ваҳап Санални мағлуб этди ва жамоага умумий 2.5-1.5 ҳисобидаги ғалаба келтирди.

Эркаклар терма жамоалари:

  • Ўзбекистон – Туркия: 2.5 – 1.5;
  • Янги Зеландия – Ўзбекистон-2: 1.5 – 2.5;
  • Ўзбекистон-3 – Яман: 3.5 – 0.5.

Аёллар терма жамоалари:

  • Ўзбекистон – Аргентина: 3 – 1;
  • Ўзбекистон-2 – Қирғизистон: 1 – 3;
  • Куба – Ўзбекистон-3: 2.5 – 1.5.

Маълумот учун, жорий йилнинг 15 сентябрь куни 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди. Ушбу олимпиада Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётган шахмат Олимпиадаси ҳисобланади. Турнир жорий йилнинг 27 сентябрь куни ўз ниҳоясига етади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends