Шаҳрисабздаги туғуруқхонада икки кунлик чақалоқ вафот этди

Crime

−

image

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ бўлимида икки кунлик чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

“Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ бўлимида 5 август куни туғилган гўдак 7 август куни вафот этган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 7 август куни иш бўйича судга оид тиббий экспертиза ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Rate Count

350

Rating

3

Rate this article

Share with your friends