Сергелида Nexia-2 Lacetti билан тўқнашди
Local
−
05 August 2019 6341 1 minute
Пойтахт Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Nexia-2 ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 4 август куни соат тахминан 21:30 да Сергели туманининг Лутфкор кўчасида Nexia-2 ҳайдовчиси 21 ёшли Элдор Ж. 45 ёшли Абдуманнон А. Бошқариб бораётган Lacetti русумли автомобили билан тўқнашган.
Тўқнашувдан сўнг Lacetti автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилган. ЙТҲ натижасида иккала ҳайдовчилар ҳам тан шикастлари олиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилган. ЙТҲ сабаби аниқланмоқда.
Live
All