Сергели туманига янги ҳоким тайинланди
Local
−
13 September 2019 9409 1 minute
Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов Сергели туманининг янги ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бугунга қадар Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган. Унга қадар давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Сергели туман ҳокимликларида, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Сергели туманининг аввалги ҳокими Нозим Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланганди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August