“Сени оёғимнинг тагига оламан!” Косонда мулозим фуқарога таҳдид қилди (видео)

Crime

image

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ушбу туман бўлими бошлиғи Убайдулла Очилов фуқарога уни “оёғининг тагига олиш” билан таҳдид қилди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси муносабат билдирди.

“Сен мен билан ўйнадинг-а, давлат билан?! Тўхта, сени оёғимнинг тагига оламан! У замонинг ўтиб кетди, ўн марта видеога ол”, деган амалдор ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода.

Уюшманинг билдиришича, мазкур видеода акс этган фуқарога нисбатан муомала ва сўзлашув услуби давлат хизматчиси одоб-ахлоқ меъёрларига мутлақо зид бўлиб, бундай хатти-ҳаракатларни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси қатъиян қоралайди.

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузилган. Ўрганиш якунлари бўйича ходимнинг хатти-ҳаракатларига қонунчилик доирасида ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда тегишли чоралар кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фермерни сўккан Фарғона вилояти Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаровга ҳайфсан интизомий жазоси берилганди.
 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends