Саудия британияликлар учун электрон визадан воз кечди
World
−
03 August 2023 4417 1 minute
Саудия Арабистонига ташриф буюрмоқчи бўлган барча Британия фуқаролари энди саёҳат олдидан ташриф визасини олиши шарт бўлмайди ва улар бир киришда олти ойгача қиролликда қолиши мумкин. Бу ҳақда “Arabnews” нашри хабар берди.
Келтирилишича, британиялик саёҳатчилар вазирликнинг визалар портали visa.mofa.gov.sa орқали 90 кундан 48 соатгача мурожаат қилиши мумкин. Тасдиқ ариза топширилгандан кейин 24 соат ичида электрон почта орқали юборилади.
Маълумот учун, Буюк Британия Саудия Арабистони фуқаролари учун 2022 йил 1 июндан кучга кирган шунга ўхшаш EVW усулини ишга туширган. Унга кўра, Буюк Британияга ташриф буюришни истаган Саудия Арабистони фуқароси саёҳатдан олдин ташриф визаси олиши шарт бўлмайди. Ариза берувчилардан биометрик маълумотларни тақдим этиш, визага мурожаат қилиш марказига бориш ёки EVW учун саёҳатдан олдин паспортларни топширмаса ҳам бўлади. Бироқ, Буюк Британияда ишлаш, ўқиш ва яшаш учун виза талаблари сақланиб қолмоқда.
Live
All