Самарқанддаги машина устахонасида Lacetti ва Foton ёниб кетди (видео)

Crime

image

Кеча, 19 август куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида Lacetti ва Foton русумли автомобиллар ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 17:49 да Пастдарғом тумани “Оқ Олтин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд – Каттақўрғон” автомобиль йўли ёқасидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида Lacetti ва Foton русумли автомобилларда ёнғин содир бўлгани тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни қисқа фурсатда тўлиқ бартараф этгани қайд этилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида автомашина ювиш шохобчаси ва у ердаги Cobalt ёниб кетганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends