Самарқанддаги корхона қарийб 920 млн сўмлик электрни талон-торож қилди

Crime

image

Самарқанд вилоятидаги қумни қайта ишлаш цехида қарийб 920 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.B.” МЧЖ масъул шахслари қумни қайта ишлаш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан тўғри уланиб олгани аниқланган.

Оқибатда 919,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида қарийб 3 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends