Самарқанддаги қабристонда ёнғин юз берди
Crime
−
14 June 2021 9203 1 minute
Жорий йилнинг 12 июнь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги қабристонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин Бозоржўй маҳалласи ҳудудида жойлашган “Кўктўнли ота” қабристонида ёнғин бошлангани ҳақида соат 11:05 да туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Ушбу хабар асосида, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 2 та экипаж жалб қилинган ва 12:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳозирга пайтда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September