Самарқандда жамоат транспортида йўлкира нархи ошди

Local

image

Жорий йилнинг 21 сентябрда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг “Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга кўра, Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспорти (автобус) хизматларининг чекланган тарифи 1400 сўм миқдорида белгиланди. Шу вақтгача йўл кира 1200 сўм эди.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода йўлкира нархи 1400 сўм этиб белгиланди. Фоиз ҳисобида йўлкира ҳақи 16,7 фоизга ошди.


Rate Count

60

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends