Самарқандда жамоат транспортида йўлкира нархи ошди
Жамият
−
23 Сентябрь 2019
5461Жорий йилнинг 21 сентябрда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг “Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга кўра, Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспорти (автобус) хизматларининг чекланган тарифи 1400 сўм миқдорида белгиланди. Шу вақтгача йўл кира 1200 сўм эди.
Эслатиб ўтамиз, 15 августдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода йўлкира нархи 1400 сўм этиб белгиланди. Фоиз ҳисобида йўлкира ҳақи 16,7 фоизга ошди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь