Самарқандда йўловчи ташувчи автобус Нива билан тўқнашиб, ағдарилди

Crime

image

Бугун, 26 декабрь куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳар, Гагарин ва Фитрат кўчалари кесишмасида йўловчи ташувчи автобус ва Нива русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлди. бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Тўқнашув натижасида йўловчи ташувчи автобус ағдарилиб кетган.

Тўқнашув натижасида йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Автобусда йўловчилар бўлмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Tags

Rate Count

268

Rating

3

Rate this article

Share with your friends