Самарқандда ёнғин чиққан MAN тўсиққа урилиб, ағдарилди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди (видео)

Crime

image

Кеча, 6 август куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида MAN русумли юк машинасида ёнғин чиқиб, унинг бетон тўсиққа урилиб ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 16:00 ларда MAN русумли юк транспорт воситаси Нуробод тумани “Меҳнаткаш” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида Самарқанд–Қашқадарё йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомобиль кабинасининг салон қисмида тўсатдан ёнғин келиб чиққан.

Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга уринган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилган ва транспорт воситаси ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли даражада оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида юк автомашинаси ёниб кетган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends