Самарқандда олтин конидан кўп миқдорда тупроқ ташиб кетаётган кишилар ушланди
Local
−
12 June 2020 12211 1 minute
Жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида “Қорақўтан” олтин конидан тупроқ ўғирлаётган 40 га яқин одам ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси хабар берди.
Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси 11-алоҳида отряди ва Пахтачи туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида коннинг 112-сонли очиқ карьери тушиб текширилган. У ерда 39 га яқин фуқаролар томонидан 200 та полиэтелин қопларга жойланган 6 тонна 610 кг, таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган тошлар ҳамда 10 та турли русумдаги автомашиналар, 9 дона электр узатгич, 10 дона перфаратор каби асбоблар далилий ашё сифатида олинган. Далиллар туман ИИБга топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Live
AllOksford talabalari O'zbekistonga keldi
31 August
Ispaniyaga migrantlar kerak – Sanches
31 August