Самарқандда қарийб 15 млрд сўмлик крипто-активларни айлантирган шахс ушланди
Crime
−
13:07 867 1 minute
Самарқанд вилоятида фуқаронинг электрон ҳамёнлари орқали 14 миллиард 827 миллион сўмдан ортиқ криптовалюта ноқонуний айирбошланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, тезкор-қидирув тадбирлари давомида Пахтачи тумани Тошкўприк маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаронинг мобил телефони белгиланган тартибда текширилган. Натижада унинг электрон почтаси орқали расмийлаштирилган электрон ҳамёнда жами 13 миллиард 649 миллион 281 минг 17 сўмлик криптовалюта айирбошланганлиги маълум бўлган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилиб, фуқарога тегишли бошқа қурилмадаги яна бир дастур ҳам текширилган. Унда 1 миллиард 178 миллион 300 минг 843 минг 79 сўм миқдорида криптовалюта ноқонуний тарзда айирбошланганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқарога тегишли уч дона телефон аппарати процессуал тартибда далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида ноқонуний крипто-активлар савдоси билан шуғулланган шахс аниқланган эди.
Live
All