Самарқандда 5 боланинг онаси ўзини осиб қўйди

Crime

image
Навоийда маҳкум ўзини осиб қўйди north_east

Навоийда маҳкум ўзини осиб қўйди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 5 фарзанднинг онаси осиб ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Вилоят прокуратураси ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 3 октябрь кунидан 4 октябрь кунига ўтар кечаси Пастдарғом туманида яшаган 43 ёшли С.С. ота-онаси яшаб келаётган уйнинг ҳовлисидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Марҳума С.С.нинг ўз жонига қасд қилиши сабабларини аниқлаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи, оила аъзолари, қўни-қўшни ва маҳалладагилардан тушунтириш хатлари олинган, тегишли  ташкилотларга сўров хатлари юборилган, хизмат текширувлари тайинланган.

Хозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

567

Rating

3

Rate this article

Share with your friends