Россияга юборилган 15 та автобусда 750 нафар ўзбекистонлик олиб келинди
Local
−
27 September 2020 6001 1 minute
Бугун, 27 сентябрь куни Самара вилоятидан 700 дан ортиқ ўзбекистонликлар олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Россия Федерациясининг турли минтақаларидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларни олиб келиш ишлари давом этмоқда.

“Айни дамда репатриацион чартер рейсларининг сонини бир неча маротабага кўпайтирилиб, Россиянинг турли ҳудудларига мунтазам равишда махсус темир йўл қатновлари ҳам ташкил этилмоқда”, дейилади расмий хабарда.
Автобуслар жорий йилнинг 23 сентябрь куни Россияга жўнатилган эди. Режага мувофиқ бугун ушбу автобуслар 750 нафар фуқароларни Ўзбекистонга олиб келди.
QALAMPIR.UZ'га маълум қилинишича, кеча, 26 сентябрь куни яна 15 та автобус ўзбекистонликларни олиб келиш учун Россияга йўлга чиққан.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August