Россиядан Ўзбекистонга шоколад қоғозига ўраб жўнатилган қарийб 1 кг гашиш аниқланди (видео)
Crime
−
24 July 2634 1 minute
Хоразм ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида шоколад қадоқларига яширилган қарийб 1 килограмм гашиш моддаси ҳамда Янгиқўрғон туманида 423 туп каннабис ўсимлиги етиштирилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбирда 2000 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс Россиядан такси орқали юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтида ушланган. Текширув давомида жўнатма ичидаги 10 та шоколад қадоқларига яширилган жами 967 грамм гашиш моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Шунингдек, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Янгиқўрғон туманида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли ер майдонида сотиш мақсадида 423 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Африкадан курьерлик жўнатмаси орқали юборилган 728 грамм кокаин ҳамда Бўстонлиқ туманида парваришланаётган 17,6 минг туп кўкнори ва 9 туп каннабис ўсимлиги аниқланган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September