Роналду тўйдан кейинги илк голини урди

Sport

image

Кеча, 21 август куни Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби маҳаллий чемпионат доирасида “Ар-Риёд”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувда “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026-2027 йилги мавсумдаги илк голини урди.

41 ёшли португалиялик футболчи “Ар-Риёд”га қарши учрашувда жамоасининг учинчи голини урди ва “Ал-Наср”нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Учрашув Саудия Арабистони Премьер-лигасининг янги мавсуми иккинчи тури доирасида бўлиб ўтди. Роналду ушбу голи орқали фаолиятидаги 977-голини урди.

Маълумот учун, Роналду 2022 йил декабрь ойидан буён “Ал-Наср” сафида тўп суриб келмоқда. 2002-2003 йилги мавсум профессионал футболда дебют қилган Криштиану учун 2026-2027 мавсуми унинг профессионал футболдаги 25-мавсуми бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни Роналду Жоржина Родригесга уйлангани ҳақида хабар берилган эди. Футболчи Родригес билан 2016 йилдан буён муносабатда бўлиб келади. Жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends