Роналду коронавирусни енгди

Sport

image

Туриннинг "Ювентус" футбол жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда Италия жамоаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, 35 ёшли португалиялик футболчининг коронавирусга топширган сўнгги тестида салбий хулоса аниқланган.

Шундай қилиб, Роналду 19 кунлик изоляциядан сўнг сафга қайтган.

Роналду коронавирусга чалингани ҳақида 13 октябрь куни хабар берилганди. 

Шу туфайли  футболчи А Серияда "Кротоне" ва "Верона"га қарши ўйинларни, шунингдек, Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Динамо Киев" ҳамда "Барселона"га қарши учрашувларни ўтказиб юборганди. 


Rate Count

279

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends