Роналду “Барселона” га қарши ўйнолмайди. Унда яна мусбат натижа аниқланди
Спорт
−
23 Октябрь 2020
5977"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг коронавирусга топширган тести яна мусбат натижа кўрсатди. Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.
Бу шуни англатадики, португалиялик 28 октябрь куни бўладиган "Барселона" га қарши гуруҳ босқичининг иккинчи тур ўйинини ўтказиб юборади.
УЕФА баённомасига кўра, Чемпионлар Лигаси ўйинларида қатнашиш учун футболчида ўйиндан бир ҳафта олдин манфий натижа қайд этилиши керак.
Роналду коронавирусга чалингани ҳақида 13 октябрь куни хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, у терма жамоага қўшилишидан олдин карантин чораларига амал қилиш масаласида "Ювентус" раҳбарияти билан зиддиятга борганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь