Роналду дунёнинг энг кўп даромад топувчи футболчиси бўлади
Sport
−
14:29 859 2 minutes
“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026-2027 йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад топувчи футболчиси бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Forbes” журнали хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчининг умумий даромадини 300 миллион долларга баҳоламоқда. Бу унинг энг яқин таъқибчиси Лионель Месси даромадидан икки баравардан кўпроқ ҳисобланади.
Нашр ҳисоб-китобларида футболчиларнинг клублардан оладиган маоши ва бошқа тўловлари, шунингдек, футболдан ташқари фаолиятидан тушадиган даромадлари ҳам инобатга олинган. Роналду “Ал-Наср”дан 250 миллион доллар, бошқа манбалардан эса яна 50 миллион доллар олиши кутилмоқда.
Рейтингда иккинчи ўринни “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси 145 миллион доллар билан эгаллаган. “Реал Мадрид” футболчиси Килиан Мбаппе эса 100 миллион долларлик даромад билан учинчи поғонадан жой олган.
“Forbes” талқинига кўра, 2026-2027 йилги мавсумда энг кўп даромад топувчи 10 футболчи:
- Криштиану Роналду (“Ал-Наср”) — 300 миллион доллар (клубдан – 250 миллион, бошқа манбалардан – 50 миллион).
- Лионель Месси (“Интер Майами”) – 145 миллион доллар (70 миллион + 75 миллион).
- Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”) – 100 миллион доллар (70 миллион + 30 миллион).
- Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”) – 85 миллион доллар (60 миллион + 25 миллион).
- Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”) – 76 миллион доллар (48 миллион + 28 миллион).
- Ламин Ямаль (“Барселона”) – 55 миллион доллар (35 миллион + 20 миллион).
- Садио Мане (“Ал-Наср”) – 54 миллион доллар (50 миллион + 4 миллион).
- Жуд Беллингем (“Реал Мадрид”) – 45 миллион доллар (29 миллион + 16 миллион).
- Ҳарри Кейн (“Бавария”) – 42 миллион доллар (29 миллион + 13 миллион).
- Муҳаммад Салоҳ (“Трабзонспор”) – 40 миллион доллар (20 миллион + 20 миллион).
Маълумот учун, 41 ёшли Роналду беш карра Чемпионлар лигаси ғолиби, Европа чемпиони ва икки карра Миллатлар лигаси ғолибидир. Футболчи 2022 йил декабрь ойидан буён Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида тўп сурмоқда. У фаолияти давомида жами 979 та гол урган. Шундан 146 таси Португалия терма жамоаси, 833 таси эса клублар сафида киритилган.
Live
All