“Реал” ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширади – Романо

Sport

image

“Реал Мадрид” ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга ошириш арафасида турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, мадридликлар “РБ Лейпциг” ҳимоячиси Ян Диоманде учун 125 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувда яна 15 миллион еврогача бонуслар ҳам кўзда тутилган. Айни пайтда томонлар трансфернинг сўнгги расмий жиҳатларини якунламоқда.
Агар битим амалга ошса, Диоманде “Реал Мадрид” тарихидаги энг қиммат трансферга айланади.

19 ёшли футболчи ҳозиргача катталар даражасида атиги 46 та расмий учрашувда майдонга тушган. Қизиғи шундаки, бир йил аввал у Испания иккинчи дивизионида “Леганес” сафида тўп сурган ва ўша вақтда унинг трансфер қиймати атиги 600 минг евро деб баҳоланган эди.

Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар “Реал Мадрид” тарихидаги энг қиммат трансфер Жуд Беллингем бўлиб, у 2023 йилда “Боруссия Дортмунд”дан 103 миллион евро эвазига сотиб олинган. Кейинги ўринларда Гарет Бэйл (101 миллион евро) ва Эден Азар (100 миллион евро) жойлашган. Агар Ян Диоманде учун 125 миллион еврога мўлжалланган трансфер расман тасдиқланса, у клуб тарихидаги энг қиммат харидга айланади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends