“Реал Мадрид” Родри трансфери бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди
Sport
−
31 July 1106 1 minute
Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Родри трансфери бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, бунинг асосий сабаби клубнинг бошқа трансфер масалаларига эътибор қаратаётгани, хусусан, “РБ Лейпциг” ҳужумчиси Ян Диоманде трансферини якунлашга устувор аҳамият бераётганидир.
Хабар қилинишича, Кот-д’Ивуар терма жамоаси футболчиси билан беш йиллик шартнома бўйича келишувга эришилган. Клуб трансферни имкон қадар тезроқ расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Диоманде бўйича келишув ҳафта бошидаёқ якунланиши кутилган эди. Бироқ клублар ўртасидаги айрим келишмовчиликлар туфайли жараён кечикди. Шу сабабли режалаштирилган Родри трансфери бўйича музокаралар ортга сурилди. Шунга қарамай, “Реал Мадрид”нинг Родрини ўз сафига қўшиб олиш режаси ўзгаришсиз қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” жамоаси “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Родрининг трансфери бўйича 50–60 миллион евролик илк расмий таклифини тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September