“Реал” футболчиси “Ливерпуль” таклифини рад этди
Sport
−
15:31 593 1 minute
Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Реал” клуби ҳужумчиси Эндрикни сотиб олишга уринди, аммо футболчи ҳам, Мадрид клуби ҳам таклифни рад этди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Ливерпуль” Эндрикка қизиқиш билдирган, аммо футболчи мерсисайдликлар таклифини рад этган. У “Реал Мадрид”да қолиш истагини билдирган. Мадрид клуби ҳам ҳозирча бразилиялик ҳужумчини сотишни режалаштирмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Эндрик ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Лион”да ижара асосида ўтказди. 20 ёшли бразилиялик футболчи Франция клуби сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Ёзги трансфер ойнасида кўплаб Европа клубларининг қизиқишига қарамай, Эндрик “Реал Мадрид”да қолиш ва асосий таркибдаги ўрин учун курашишга қарор қилган.
Live
All