Равшан Эрматов Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллайди

Sport

−

image

Хабарингиз бор, бироз олдин 2017 йилдан бери ЎФАни бошқариб келаётган Умид Аҳмаджонов расман истеъфо берган эди.

QALAMPIR.UZ манбасига маълум бўлишича, айни пайтда ЎФА вице-президентлигига биринчи номзод сифатида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов кўрилмоқда.

Равшан Эрматов 1977 йилнинг 9-августида Тошкент шаҳрида дунёга келган. Футболчи бўлиш орзусида бўлган Эрматов 18 ёшигача "Пахтакор" футбол мактабида шуғулланган. Аммо оёғидан олган оғир жароҳати туфайли футболдан кетишга мажбур бўлади. 

Шундан сўнг у отаси Сайфиддин Эрматов ёрдамида ҳакамликни сир-синоатларини ўрганишга тушди. Унинг илк мувофаққияти ЖАР яшил майдонларида ўтказилган Жаҳон чемпионатига тўғри келган эди. Ўша мундиалда Эрматов дебютант сифатида 5 та ўйинни бошқариб борган эди. Бу ҳакамликдаги унинг илк рекорди ҳисобланади.

Шундан сўнг Бразилия ва Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатларида ҳам 6 та ўйинни бошқариб борди ва умуий ҳисобда 11 та ўйин билан якка рекордчи бўлиб турибди. Эрматов бу ютуқлардан ташқари 5 карра Осиёнинг энг яхши ҳаками ҳисобланади.


Author

Rate Count

104

Rating

3

Rate this article

Share with your friends