Расман! Осиё Кубоги қолдирилди

Sport

−

image

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Саудия Арабистонидаги маҳаллий ташкилий қўмита ҳамда мамлакат футбол федерацияси билан келишган ҳолда 2027 йилги Осиё Кубогининг ўтказилиш саналарини ўзгартирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб 2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар ўтказилиши режалаштирилган мусобақа энди 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январгача бўлиб ўтади.

Муддатнинг ўзгартирилишига минтақадаги логистика мураккабликлари, саёҳат билан боғлиқ чекловлар ва фавқулодда вазиятлар сабаб бўлган. 

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонидаги хавфсизлик вазиятининг ёмонлашуви сабабли мусобақани кейинроқ муддатга кўчириш масаласи жорий йилнинг октябрь ойидан буён муҳокама қилиб келинган. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа аввалроқ конфедерация вазиятни кузатиб бораётганини ва зарурат туғилса, Осиё Кубогини кечиктириши мумкинлигини билдирган эди. У мусобақани 2028 йилда ўтказиш эҳтимолини ҳам тилга олган.

Маълумот учун, 19-Осиё Кубоги Саудия Арабистонининг Ар-Риёд, Жидда ва Ал-Хубар шаҳарларида ўтказилади. Унда 24 та терма жамоа иштирок этади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайн билан бирга “Б” гуруҳидан жой олган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends