Рамазон ҳайитида метро ҳам бепул бўлади
−
09 April 2024 6089 1 minute
Эртага, 10 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент метрополитени соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилди.
Билдирилишича, бундай ташаббус ҳукумат томонидан билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва унда Рамазон ҳайити байрамининг биринчи куни (10 апрель) республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 4:00 дан 10:00 га қадар аҳолига бепул хизмат кўрсатиши белгиланганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November