Тошкент вилоятидаги маҳаллада ҳам бўрилар пайдо бўлди
Local
−
24 December 2024 28718 1 minute
Тошкент вилояти Пискент тумани “Қирққизобод” ОФЙ ҳудудида бўрилар пайдо бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
“Қирққизобод тоғли ҳудудда жойлашганлиги сабабли ҳар йили қиш мавсумида қор ёғиши оқибатида ёввойи ҳайвонлар, жумладан бўрилар ҳам қишлоқларга келиши каби ҳолатлар кузатилади”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ёввойи ҳайвонларни тутувчи махсус гуруҳ ҳудудга жалб этилган. Ҳозирда бўриларни қидириш ва уларни зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, тутилган бўриларни табиий муҳитига яқин шароит яратиш мақсадида ҳайвонот боғига юбориш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги баъзи қишлоқларда тоғдан бўрилар тушиб келганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September