ПСЖ япониялик футболчи билан келишувга эришди – Романо
Sport
−
11 August 783 1 minute
Франциянинг ПСЖ клуби “Парма” дарвозабони Жион Сузукини сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.
Таъкидланишича, Сузуки ПСЖга қўшилганидан сўнг дарҳол ижарага берилади. Футболчи учун асосий даъвогар “Ювентус” бўлиб турибди.
Сузуки 2024 йил ёзида Бельгиянинг “Сент-Трюйден” клубидан 7,5 миллион евро эвазига “Парма”га ўтган эди.
Ўтган мавсумда япониялик дарвозабон 22 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, у 6 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, Сузукининг айни пайтдаги бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.
Live
All