Президент ёрдамчиси котибиятига мудир тайинланди

Local

image

Дилноза Муродовна Зиёмуҳамедова Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Президент фармойишига мувофиқ, Дилноза Зиёмуҳамедова Президент ёрдамчиси котибиятига мудир лавозимига тайинланган. 

У мазкур тайинловга қадар Президент администрацияси Ижро этувчи аппарати Оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Зиёмуҳамедова 2023 йил август ойида “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Президент Администрациясининг янги таркиби тасдиқланганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends