Президент Администрациясининг янги таркиби тасдиқланди
Жамият
−
25 Август 2023
27103Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида бир неча тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Давлат раҳбари фармони билан қуйидагилар лавозимга тайинланди:
- Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
- Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
- Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
- Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
- Музаффар Муродович Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
- Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
- Дониёр Бахтиёрович Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
- Одил Қаландарович Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
- Қаҳрамон Кўкарович Қуронбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
- Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
- Нодиржон Абдуқундузович Абдураҳимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
- Ўткиржон Ғайратович Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
- Улуғбек Учқунович Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;
- Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига;
- Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шунингдек, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига, Комил Исмоилович Алламжонов эса Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. У бундан олдин Президент Администрацияси раҳбари эди.
LiveБарчаси