Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
25 Август 2023
14642Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Комил Алламжонов бугунги кунга қадар Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари эди. Бундан олдин эса у Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритганди. У Администрация раҳбари ўринбосари бўлган даврда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширганини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, Комил Алламжонов мамлакат сиёсий доирасидаги энг ёш амалдорлардан бири саналади. У 1984 йилнинг 18 сентябрь куни Тошкентда туғилган. Илк фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси – “Ёшлар” телерадиоканалининг “Давр” информацион дастурида бошлаган.
Унинг назарга тушиши 2005-2013 йилларда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаган даври билан боғлиқ. Алламжонов 2017 йилнинг 1 декабридан, 2018 йилнинг 3 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.
2018 йилнинг 29 ноябрь куни у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори лавозимига тайинланган. 2020 йилнинг январь ойида ушбу лавозимини тарк этган.
LiveБарчаси