Президент “Wabtec” компанияси Бош ижрочи директорини қабул қилди
Local
−
18:19 576 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Wabtec” компанияси директорлар кенгаши раиси ва Бош ижрочи директори Рафаэль Сантанани қабул қилди. Бу ҳақда давлат етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистонда темир йўл инфратузилмаси ва транзит салоҳияти ривожланаётганини ҳисобга олиб, локомотивлар паркини янгилаш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
.jpg)
Шунингдек, АҚШ молия институтлари иштирокида локомотивларни уларнинг узоқ муддатли сервиси билан бирга етказиб бериш масалалари муҳокама қилинган. Ўзбекистонда техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
.jpg)
Тоғ-кон корхоналарининг карьер техникаси учун сервис марказини ташкил этиш ҳамда дизель-генератор қурилмалари бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган.
.jpg)
Маълумот учун, “Wabtec” компанияси локомотивлар, темир йўл техникаси, рақамли ва сервис ечимларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири. Компания Марказий Осиё мамлакатларида ҳам лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида “Franklin Templeton” компанияси президенти ва бош ижрочи директори Женни Жонсонни қабул қилганди.
Live
All