Шавкат Мирзиёев Самарқандда “Franklin Templeton” компанияси президентини қабул қилди
Жамият
−
18:14 461 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 октябрь куни Самарқанд шаҳрида “Franklin Templeton” компанияси президенти ва бош ижрочи директори Женни Жонсонни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг дастлабки натижалари кўриб чиқилган.
.jpg)
Шунингдек, Лондон ва Тошкент биржаларида Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг жойлаштирилиши Ўзбекистон тарихидаги илк халқаро IPO бўлгани таъкидланган. Бунинг ҳисобига қарийб 700 миллион доллар маблағ жалб этилиб, талаб таклифга нисбатан тўрт баравардан зиёдга ошган.
.jpg)
Шу билан бирга, кейинги босқичда жамғарма портфелидаги компанияларни трансформация қилиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш, хизматлар ишончлилиги ва сифатини яхшилаш кўзда тутилгани қайд этилган. Кейинги акцияларни жойлаштириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини кенгайтириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилган.
.jpg)
Бундан ташқари, йирик компанияларни IPOга тайёрлаш, уларнинг бошқарув кадрлари малакасини ошириш ҳамда компаниянинг Тошкент халқаро молия маркази фаолиятида иштирок этиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ҳамда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилган эди.
Live
Барчаси