Пойтахтнинг икки тумани вақтинча газсиз қолади

Local

−

image

Бугун, 24 ноябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш режалаштирилган.

Шу сабабдан қуйидаги кўчаларда вақтинча газ таъминоти бўлмайди:

  • Шайхонтоҳур тумани — 24 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар “Нуробод” кўчасидаги 43 та хонадонда;
  • Янгиҳаёт тумани — 24 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар “Олчазор”, “Бирлик”, “Сергели 11”, “Лутфикор” кўчаларидаги 320 та ерли хонадон ҳамда 7 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.


Rate Count

173

Rating

3

Rate this article

Share with your friends