Португалия терма жамоасининг янги сардори кимлиги маълум бўлди

Sport

−

image

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Криштиану Роналдудан кейин терма жамоанинг янги сардори бўлади. Бу ҳақда “Notícias ao Minuto” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Криштиану Роналду терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг 32 ёшли Бернарду Силва Португалия терма жамоасининг янги сардорига айланди. У миллий жамоа сафида 115 та учрашувда майдонга тушган. Сардорлар рўйхатида ундан кейин Бруну Фернандеш (97 та ўйин) ва Рубен Диаш (84 та ўйин) турибди.

Сардорлар сафидаги навбатдаги футболчи эса ҳимоячи Жоау Канселу бўлиб, у Португалия терма жамоаси либосида 77 та учрашувда иштирок этган.

Маълумот учун, Роналду терма жамоа сафида 234 та учрашув ўтказиб, 146 та гол урган. У миллий жамоа билан биргаликда Евро-2016, шунингдек, 2019 ва 2025 йилларда Миллатлар лигасида ғолиб чиққан. Бундан ташқари, Евро-2004 мусобақасида финалга қадар етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends