“Париж қамоқхонага ўхшайди”. Шаҳар кўчаларига минглаб панжаралар ўрнатилди
Sport
−
18 July 2024 9588 1 minute
Парижда Олимпиада олдидан хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўчаларга 44 мингта панжара ўрнатилди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Париж аҳолиси эса шаҳарда бўлаётган бу каби ўзгаришлардан норози.
“Шаҳар худди қамоқхонага ўхшайди”, дейди шаҳар меҳмонларидан бири.
Кўчаларда панжара билан ўралган дўкон ва ресторанларнинг эгалари ҳам харидорлар оқими камайиб бораётганидан шикоят қилмоқда.
“Бу биз учун даҳшатли, товар айланмаси ҳалокатли кўринишга келмоқда. 50-70 фоиз харидоримизни йўқотдик”, дейди маҳаллий тадбиркор.
Қайд этилишича, тўсиқлар Олимпиада очилишидан сўнг демонтаж қилинади. Кейин назорат пунктлари ўрнатилади. Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.
Live
AllRubio Eron bilan Hormuz bo'g'ozini qayta ochish bo'yicha muzokaralarda siljish borligini aytdi
19:04
Ispaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40