Паралимпиада-2024: Бугун ўзбекистонлик 9 нафар параспортчи чиқиш қилади

Sport

image

Бугун, 5 сентябрь куни Париж шаҳрида ўтказилаётган Паралимпиада ўйинларида 9 нафар ўзбекистонлик параатлет медаллар учун кураш олиб боради.

Ўзбекистонлик параспортчилар 4 та турда ўз чиқишларини амалга оширади. Кун дастурида байроқдор Хусниддин Норбеков ҳам ўз юришини бошлайди. Норбеков F35 классида ядро улоқтириш дастурида ўз имкониятини синовдан ўтказади.

Ўзбек параатлетларининг чиқишини соат 13:00 да пара енгил атлетиканинг F35 классида аёллар ўртасида ядро улоқтирувчи Дилафрузхон Аҳмадхонова бошлаб беради. 

Енгил атлетикадан ташқари пара-дзюдо, пара-пауэрлифтинг ва парасузишда Ўзбекистон вакиллари баҳсларга киришади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends