“Пахтакор” Элит Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқди

Sport

image

Бугун, 11 август куни Тошкентнинг “Пахтакор” ва Иорданиянинг “Ал Ҳусайн” жамоалари ўртасида Элит Чемпионлар лигаси ўтиш ўйини бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйин тўлиқ “Пахтакор” устунлигида ўтди. Дастлаб баҳснинг 8-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очган бўлса, орадан 22 дақиқа ўтиб, унинг ўзи ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида эса жамоанинг ироқлик ҳужумчиси Башар Ресан орадаги фарқни учтага етказди. Ўйин якунигача таблодаги рақамлар бошқа ўзгармади ва “Пахтакор” Элит Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди.

Маълумот учун, Осиё қитъасининг футбол бўйича энг нуфузли турнирида “Пахтакор” Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Жорий йилнинг 18 август куни турнирнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Ўйинлар эса 14 сентябрь куни бошланади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends