“Пахтакор” эртага Эронда меҳмон бўлади
Sport
−
04 March 2019 8484 1 minute
Эртага, 5 март куни Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинлари давом эттирилади. Айнан шу куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси мусобақанинг 1-тури доирасида Эроннинг “Персеполис” клуби меҳмони бўлади.
Учрашув мамлакат пойтахти Теҳронда жойлашган “Озодий” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Беллашувни Шри-Ланка вакили Хеттикамканамге Перера бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Маълумот учун, томонлар 2003 йилда ҳам ўзаро тўқнаш келишган. Ўша баҳсда тошкентликлар форслар устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October