Ой ва Қуёшнинг тортишиш кучи Ерда зилзила келтириб чиқариши мумкин

Interesting

−

image

Қуёш ва Ойнинг тортишиш кучи баъзан кучли ерости силкинишларидан олдин содир бўладиган секин ер қимирлашларини келтириб чиқаришга қодир. Бу ҳақда “Gizmodo” хабар берди.

Қайд этилишича, босим ўтказишини аниқлаган. Гап “секин ер қимирлашлари” деб аталадиган ҳодисалар ҳақида бормоқда. Уларда ер пўстлоғидаги кучланиш одатдаги силкинишлардагидек лаҳзада эмас, балки бир неча кун ёки ҳафталар давомида аста-секин бўшайди.

Тадқиқотчилар Шимолий Американинг Тинч океани соҳиллари яқинидаги Каскадия субдукция зонасидаги сейсмик маълумотларни таҳлил қилган. Ушбу минтақада океан плитаси материк плитаси остига чўкмоқда. Мутахассислар Ой ва Қуёшнинг тортишиш кучи сабаб кузатилган кучсиз сув кўтарилиши деформациялари ерости чуқурлигида қатламларнинг секин сирпанишини мунтазам равишда келтириб чиқаришини аниқлаган.

Секин ер қимирлашларининг ўзи одамлар учун бевосита хавф туғдирмаса ва биноларни вайрон қилмаса-да, улар ёриқларнинг туташ қисмларига тушадиган юкни оширади. Ой-Қуёш тортишиш кучи ва плиталар ҳаракати ўртасидаги боғлиқликни тушуниш сейсмологлар учун ҳалокатли мега зилзилалар содир бўлиш хавфини аниқроқ баҳолашга ёрдам беради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ернинг айланиш тезлиги ўзгариб бораётгани сабабли жаҳон вақти Ернинг айланишига боғлиқ бўлмаган тизимга ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends