ОТМга кириш тест синовларига оид қўшимча маълумот берилди
−
29 July 2023 17197 1 minute
2023-2024 ўқув йили учун ОТМга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, бир сменада 1 274 та гуруҳда 38 220 нафар, бир кунда (икки сменада) 2 548 та гуруҳда 76 440 нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.
Тест синовлари барча ҳудудларда 1 август куни бошланиб, ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 2023-2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November